Жамият | 18:46 / 21.09.2015
3861
1 дақиқада ўқилади

Гимнастика бўйича АҚШ олимпия терма жамоаси мураббийси қамоқхона камерасида ўлик ҳолда топилди

Гимнастика бўйича АҚШ олимпия терма жамоасининг 49 ёшли собиқ мураббийси Марвин Шарп ўзининг қамоқхонадаги камерасида ўлик ҳолда топилди, дея хабар қилди NBC.

У вояга етмаганлар номусига тажовуз қилганлик ва болалар порнографиясини ишлаб чиқишда айбланган эди.

Марвин Шарпнинг икки нафар шогирди 2008 йил Пекин шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиа ўйинларида кумуш медални қўлга киритган.