08:13 / 21.09.2015
2092

ЖАРда 4 минг маҳбус инфекция сабабли эвакуация қилинди

Жанубий Африка республикаси ҳукумати мамлакат жануби-ғарбидаги Кейптаун шаҳрида жойлашган Поллсмур қамоқхонасида энг камида тўрт минг маҳбусни ҳибсда сақланаётганлардан бири каламуш тишлаб олиши натижасида юқтирилган хавфли инфекция сабабли ҳаётган кўз юмгани учун эвакуация қилди.

Жазони ижро этиш муассасаси департаменти вакили Манелиси Волеланинг хабар беришича, эвакуация касаллик оммавий тус олишини бартараф этиш учун ташкил этилди. "Биз бинони зарарсизлантириш билан бандмиз, бироқ айни пайтда маҳбусларни бошқа ерга кўчиришимиз учун бир неча кун талаб этилади", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради телеканал.

Инфекцион касалликлар миллий институти маълумотига кўра, хасталик маҳбусларга яқин ҳудудларда яшовчи кемирувчилар томонидан яна тарқатилиши мумкин.

ЖАРда фуқаролик ҳуқуқини таъминлаш бўйича Полиция ва жазони ижро этиш муассасалари кенгаши (POPCRU) ўз баёнотида мазкур қамоқхонадаги "ноинсоний муҳит"ни танқид қилиб, содир бўлган ҳодисани "умуммиллий аҳамиятга молик муаммо" деб атади.

Top