09:27 / 22.09.2015
2215

АҚШда август ойида 4,6 минг ёлғиз қочқин-бола қўлга олинган

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги душанда, 21 сентябрь куни Оқ уйнинг Мексика билан қуруқлик бўйлаб ўтган жанубий чегаралар орқали Америка ҳудудига кириб олишга ҳаракат қилаётган ёлғиз қочқин-болалар сонининг ортиб бораётгани тўғрисидаги хабарини аниқлаштирди.

2015 йилнинг август ойида чегараларда 17 ёшгача бўлган 4,632 минг бола катталар ҳамроҳлигисиз чегараларни кесиб ўтишга ҳаракат қилиш вақтида қўлга олинди, дея хабар қилди вазирлик.

Бироқ уларнинг сони бир йил ичида 46 фоизга камайгани маълум қилинди. 2015 йил август ойига қадар АҚШ чегараларида 35,5 минг бола қўлга олинган, бир йил аввал эса 66 минг бола қўлга олинди, яна 66 минг бола эса катталар ҳамроҳлигида чегараларни бузиб ўтишда тутилган.

“Сўнгги йилларда бизнинг мамлакатимизга зарур ҳужжатларсиз кириб келишга уринган болалар сони кескин камайганини кузатаётган эдик, бироқ сўнгги ой – августда ўсиш кузатилди”, - деди душанба, 21 сентябрь куни Оқ уй вакили Жош Эрнест.

Бир йил аввал АҚШ маъмурияти ёлғиз қочқин-болаларни ҳибсда сақлаш ва уларни депортация қилиш масаласида халқаро мажбуриятларни бузганликда айбланиб, ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан кескин танқид остига олинган эди.

Ҳар йили Лотин Америкасидан юз минглаб кишилар АҚШ ҳудудига турли йўллар билан ўтиб олишга ҳаракат қилади. Айни пайтда АҚШ ҳудудидаги ноқонуний муҳожирлар сони 11 млн нафар атрофида ҳисобланган.

Top