22:51 / 22.09.2015
2804

Ар-Риёд икки нафар саудиялик ҳарбийнинг яманлик исёнчилар томонидан асирга олинганини маълум қилди

Саудия Арабистони ўзининг икки нафар ҳарбий хизматчисининг яманлик исёнчи-хусийчилар томонидан асирга олингани ҳолатини тасдиқлади. Бу ҳақда “Ал-Жазира” телеканали маълум қилди.

Араб коалицияси расмий вакили, саудиялик генерал Аҳмад Асирийнинг айтишича, “икки нафар саудиялик ҳарбий Яман ҳудудида бедарак йўқолган”. Генералнинг таъкидлашича, “улар тириклар ва хусийчилар қўлида асирда сақланмоқдалар”. Асирий “Ансор Аллоҳ” гуруҳига Женева халқаро конвенциясига амал қилишни ва “саудиялик асирларнинг исмлари ва фотосуратларидан ташвиқот мақсадида фойдаланмасликка” чақирди.

Яманда саудиялик аскарларнинг асирга тушиши ҳақидаги хабарнинг эълон қилиниши араб давлатлари коалициясининг “Ансор Аллоҳ”га қарши операция бошлаганидан бери бундай ҳолатнинг биринчи марта расман тан олинишидир.

Top