16:15 / 22.09.2015
2845

Песков: Россия ва Исроил Сурия бўйича ахборот алмашишни йўлга қўйди

Россия ва Исроил Суриядаги вазият бўйича ахборот алмашиб бориш ишини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан мулоқот чоғида айтиб ўтди.

“Суриядаги вазият кўп жиҳатдан кескин бўлиб қолаётгани ва ёмонлашиб бориш эҳтимоли юқорилиги туфайли Россия ва Исроил ўзларининг ҳамкорлик муносабатларидан келиб чиққан ҳолда бу соҳада ахборот алмашиш каналини яратишга қарор қилишди. Бу ҳақда кеча келишиб олинди”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

Top