12:09 / 23.09.2015
2261

АҚШ ва Жанубий Корея Сеулда КХДР билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилмоқда

Сеулда хавфсизлик бўйича икки кунлик АҚШ-Корея диалоги бошланма олди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги хабар берди.

Музокараларда Корея Республикаси номидан миллий мудофаа вазирининг сиёсат бўйича ўринбосари Ю Чжэ Син, АҚШ томонидан эса мудофаа вазирининг Шарқий Осиё бўйича маслаҳатчиси Абрахам Дэнмарк, шунингдек, ядровий ва ракета мудофааси бўйича маслаҳатчи Элейн Банн иштирок этишмоқда.

Музокараларнинг асосий мавзуси КХДР томонидан баллистик ракеталар учирилиши ёки навбатдаги ядровий синовлар ўтказилиши ҳолатида қандай чоралар кўриш борасидаги келишувларга эришиш бўлади.

Top