10:20 / 23.09.2015
2634

АҚШ ва Жанубий Корея Шимолий Корея ўтказаётган ракета синовлари сабабли музокаралар олиб бормоқда

Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий амалдорлари яқин ҳафталарда КХДР томонидан синовдан ўтказилиши кутилаётган олис масофага парвоз қилувчи ракеталар синовига қарши зарур чораларни кўриш масаласида юқори даражаси музокараларни бошлади.

Сеул шаҳрида Мудофаа вазирлигида Жанубий Корея Сиёсат ва давлат қурилиши вазири ўринбосари Ю Же Сок раҳбарлигидаги Корея томони билан АҚШ Мудофаа вазирининг Шарқий Осиё ҳамда мудофаа вазирининг ядро ва ракета мудофааси сиёсати масалалари бўйича ёрдамчилари ўртасида икки кун давомида музокаралар ўтказилади.

Улар КХДР ядро қуроли ва октябрь ойи ўрталарида синовдан ўтказиши кутилаётган узоқ масофага мўлжалланган ракета синовларига қарши қўллаш зарур бўлган чораларни муҳокама қилишни режалаштирган.

10 октярбда Шимолий Корея коммунистик партиясининг ташкил топганининг 70 йиллиги муносабати билан ўтган ҳафта сунъий йўлдош учирилган эди. Жанубий Корея томони фикрига кўра, бу аслида узоқ масофага парвоз қилувчи ракета синови бўлган. Шунингдек, Пхеньяннинг ўтган ҳафтада Йонбендаги комплексда ядро реактори тўлиқ қувват билан ишга туширилгани тўғрисидаги хабар ҳам Корея Республикаси хавотирларига сабаб бўлмоқда.

Top