18:12 / 23.09.2015
5754

Эрдўған: муҳожирлар билан боғлиқ вазият учун бутун инсоният уялиши керак

Яқин Шарқдаги вазият ҳамда унинг оқибатида юз минглаб одамларнинг Европага қочиши учун бутун инсоният уялмоғи лозим. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Москва жоме масжидининг очилиш маросимида айтиб ўтди.

“Сурия, Ироқ, Миср ва Ливия – қўшниларимиз бўлган мамлакатлардан қочқинлар тинчлик топиш илинжида Европага йўл олишди”, - деди у.

“Биз чуқур қайғуга ботганмиз, негаки одамлар ўз ҳуқуқларидан маҳрум бўлаётганини, ўз илдизлари ва ерини сақлаб қола олмаётгани, ҳатто асосий ҳуқуқи – яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилинаётганини кўриш оғирдир, - қўшимча қилда Туркия етакчиси. – Ўрта Ер денгизи соҳилларида рўй бераётган воқеалар бутун инсоният виждонидадир. Бунинг учун бутун инсоният уялиши керак”.

Top