АҚШ президент Барак Обама АҚШга ташриф буюрган Рим папаси Францискни шахсан ўзи аэропортда кутиб олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, понтифик самолёти Мэриленддаги авиабазага қўнган.
Францискни Обама оиласи ва бошқа юқори лавозимдаги шахслар кутиб олган.