08:59 / 23.09.2015
1914

Рим папаси АҚШни Кубага нисбатан савдо эмбаргосини бекор қилишга чақирди

Рим папаси Франциск АҚШ ҳукумати Кубага нисбатан 50 йил муқаддам жорий қилинган савдо эмбаргосини бекор қилишига умид билдирди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Барча бунинг икки мамлакат интилаётган муносабатлар яхшиланишига хизмат қилишини тушунади. Мен ҳам уларнинг яхши натижага эришишини истардим”, - таъкидлади католиклар етакчиси.

У 24 сентябрь куни АҚШ Конгрессида қиладиган чиқишида бу масалага тўхталишини таъкидлади.

Top