09:43 / 23.09.2015
2672

Россия миграцион хизмати 16 минг қирғизистонликни қора рўйхатдан ўчирди

Россия Федерал миграция хизмати 16 минг қирғизистонликни қора рўйхатдан чиқарди. Бу ҳақда Қирғизистон меҳнат, миграция ва ёшлар вазирлиги хабар қилди.

Айтилишича, бу одамлар 3 йилга мамлакат ҳудудига киришга тақиқ олган эдилар. Қора рўйхатдан чиқишнинг яна бир шарти тақиқ мухлатининг камида 6 ойи ўтиб бўлганидир. Қора рўйхатда Қирғизистоннинг жами 49 минг фуқароси бор эди.

Top