15:55 / 24.09.2015
2488

2014 йилда МДҲ ҳудудидаги террорчилик жиноятлари сони икки баробарга ошди

2014 йил якунларига кўра МДҲ давлатлари ҳудудида содир этилган террорчилик жиноятлари сони икки баробарга ошган. Бу ҳақда МДҲ аксилтерор маркази раҳбари полиция генерал-полковниги Андрей Новиков баёнот берди.
Новиков Белгороддаги “Ёшларни террорчи ва экстремистик ташкилотлари фаолиятига жалб қилиниши” мавзуидаги халқаро конференциядаги чиқиши чоғида ушбу маълумотларни келтирди.
Унинг таъкидлашича, ҳисобот даврида 1 515 террорчилик билан боғлиқ жиноятлар кузатилган. Бу 2013 йил кўрсаткичларидан қарийб икки баробар кўпроқдир.

Top