19:18 / 24.09.2015
18408

Ҳаж зиёрати пайтида тиқилинчда жабрланганлар сони 863 гача етди

Ҳаж зиёрати пайтида Макка атрофидаги Мино водийсида содир бўлган тиқилинчда жабрланганлар сони 863 гача етди, деб хабар бермоқда Саудия Арабистони фуқаролик мудофааси бошқармаси. 717 нафар киши ҳалок бўлган.

Тиқилинчда қолганларни қутқариш бўйича операция ҳамон давом этмоқда. Аввалроқ яқин атрофда жойлашган тўртта шифохона шифокорлари ўсиб бораётган жабрланганлар оқимини эплай олмаётганлари сабабли ҳукумат шифохонадаги жойларни унча катта жароҳат олмаганларни вертолётларда бошқа шифохоналарга етказиш билан бўшатаётганини маълум қилгандилар.

Мино водийсидаги фожиа 24 сентябрда эрталабки пайт ҳажнинг асосий амалларидан бири – “шайтонни тошбўрон қилиш” пайтида юз берди. Номаълум сабабларга кўра, зиёратчилар иккита кўча бўйлаб Жамарот – Шайтонга тош отиладиган жойга кетаётганларида кўчалар туташадиган жойда улар орасида тирбандлик юз берган.

Top