02:28 / 24.09.2015
5405

KUN.UZ дайжести: 23 сентябрда рўй берган энг асосий хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 23 сентябрь куни рўй берган энг асосий хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Сурияда ўзбекистонлик камикадзе теракт содир этди>>

Толибон ва ал-Қоида гуруҳлари билан ҳамкорлик қилган асли ўзбекистонлик жангари 18 сентябрь куни Суриянинг Фуа қишлоғида ўзини юк машинасига қўшиб ҳавога учирди

Ўзбекистон аҳолисининг 94 фоизи исломга эътиқод қилади>>

Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолиси 31 млн дан ортиқ бўлиб, 130дан ортиқ миллат ва элат вакилларидан иборатдир

Ўзбекистон Марказий Осиёда оммавий зўравонлик эҳтимоли энг паст мамлакат>>

Американинг Вашингтондаги Холокост ёдгорлик музейи мутахассислари Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида тинч аҳоли томонидан оммавий зўравонлик содир этилиши эҳтимоли энг паст даражага эга мамлакат сифатида қайд этилди

Қирғизистонда тунги пайт яна бир зилзила бўлиб ўтди>>

22 сентябрда Тошкент вақти билан соат 22:43 да Қирғизистонда 4,7 балли магнитудага эга зилзила бўлиб ўтди. 22 сентябрга ўтар кечаси ҳам мамлакатда бир нечта зилзила қайд этилган эди

Путин Москва жоме масжидининг очилишида Қуръондан иқтибос келтирди>>

Россия президенти Владимир Путин Москва жоме масжидининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида Қуръондан иқтибос келтирди

Москвадаги Марказий масжиднинг янги биносидан фотолавҳалар>>

Аввал хабар қилганимиздек, 23 сентябрь куни Россия пойтахти Москва шаҳридаги Марказий масжид янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон делегацияси БМТнинг 70-сессиясида иштирок этади>>

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2015 йилнинг 24-27 сентябрь кунлари БМТ Бош Ассамблеяси 70-сессияси доирасида бўлиб ўтадиган Барқарор ривожланиш бўйича БМТ саммитида иштирок этади

Жанубий Корея банки “Асака”га 160 млн доллар кредит беради>>

Корея Республикасининг экспорт-импорт банки (Эксимбанк) "Асака" АТБга (акционерлик тижорат банки) 160 млн доллар миқдорида кредит тақдим этади

Эрдўған: муҳожирлар билан боғлиқ вазият учун бутун инсоният уялиши керак>>

Яқин Шарқдаги вазият ҳамда унинг оқибатида юз минглаб одамларнинг Европага қочиши учун бутун инсоният уялмоғи лозим

Путин: ИШИД мафкураси ёлғонга ва исломни бузиб кўрсатишга қурилган>>

ИШИД гуруҳи террорчилари исломни бузиб кўрсатиб, ўз мафкураларини ёлғон устига қурмоқда, деб ҳисоблайди Россия президенти Владимир Путин

Керри: Россиянинг Асадни қўллаб-қувватлаши минтақадаги тинчликка раҳна солиши мумкин>>

Россия томонидан Сурия президенти Башар Асаднинг қўллаб-қувватланиши минтақадаги тинчликка хавф солмоқда

Сергей Лушчан "Бунёдкор" жамоаси мураббийлигидан истеъфога чиқди>>

20 сентябрь куни Олий Лиганинг 22-тури доирасида Фарғона шаҳрида ўтган “Нефтчи”га қарши мағлубиятли учрашувдан сўнг (0:2) “Бунёдкор” ФК бош мураббийи Сергей Лушчан истеъфо берди

Миср Франция билан вертолётларни ташувчи «Мистрал»ни сотиб олиш бўйича келишувга эришди>>

Франция президенти Франсуа Олланд Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан вертолётларни ташишга мўлжалланган иккита «Мистраль» русумли ҳарбий кемаларни сотиб олиш бўйича келишувга эришди

Санкт-Петербургда Романовлар оиласи аъзолари қолдиқлари эксгумацияси якунланди>>

Россия Тергов қўмитаси вакиллари Санкт-Петербургнинг Петропавловск қўрғонида дафн қилинган Россиянинг сўнгги шоҳи оиласи аъзолари қолдиқларини тобутлардан олиш ишларини якунладилар

Top