19:44 / 25.09.2015
2428

Европага денгиз йўли билан келган қочқинлар сони 500 мингга яқинлашди

Шу йилнинг бошидан буён Ўрта Ер денгизи орқали Европага Африка ва Яқин Шарқдан 488 минг қочқин келган. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти ахборот берди.
Айтилишича, муҳожирларнинг кўпчилиги Греция орқали кириб келмоқда. Бу йўлдан 257 минг киши фойдаланди. Шулардан 175 минг нафари сурияликлардир.
Шунингдек, улар орасида Афғонистон, Покистон, Ироқ фуқаролари борлиги айтилмоқда.

Top