17:00 / 25.09.2015
2151

Камбоджа ШҲТнинг мулоқот бўйича шeриги мақомини олди

2015 йилнинг 24 сентябр куни Циан шаҳрида (Хитой) ШҲТ Бош котиби Дмитрий Мезентсев ва Камбоджа Қироллиги Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик Вазири Ҳор Намҳонг Камбоджа Қироллигига Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг мулоқот бўйича шериги мақомини бериш тўғрисидаги Меморандумни имзолашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда келтирилишича, Камбоджа Қироллигига мулоқот бўйича шерик мақомини бериш тўғрисидаги қарор 2015 йилнинг 10 июль куни Уфа шаҳрида ШҲТга аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси якунларига кўра қабул қилиниб, ташкилот Бош котибига музокаралар олиб бориш ва тегишли Меморандумни имзолаш вазифаси юклатилган эди.

Top