Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 10:20 / 25.09.2015
4460
1 дақиқада ўқилади
Миржалол Қосимов “Бунёдкор”нинг бош мураббийи бўлиши мумкин
Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Миржалол Қосимов “Бунёдкор” жамоасига қайтиши мумкин.
“Миржалол Қосимов “Бунёдкор” жамоаси бош мураббийлигига биринчи рақамли номзоддир”, - деди клуб бош директори Бахтиёр Бобоев “Бунёдкор”-“Сўғдиёна” ўйинидан кейин берилган матбуот анжуманида. Учрашув пойтахт жамоасининг фойдасига 2:0 ҳисоби билан якунланди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда жамоанинг бош мураббийи Сергей Лушчан истеъфога чиқди.
“Бу масала яқинда ҳал қилинади”, - қўшимча қилди Бобоев.