Жамият | 01:06 / 26.09.2015
4529
2 дақиқада ўқилади

KUN.UZ дайжести: 25 сентябрда кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 25 сентябрь куни кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарларни такроран ҳавола этамиз.

ОАВ ҳожатхонага айлантирилган “Гагарин” кинотеатрини бирор-бир “фойдали” муассасага айлантиришни талаб қилди>>

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган собиқ “Чайка” кинотеатри биносининг ҳожатхонага айлантирилгани айрим журналистлар ва фаолларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда

Вашингтон Кремлни Путин ва Обама ўртасидаги учрашувга тайёргарлик ҳақидаги тафсилотларни ошкор этишга мажбур қилди>>

Оқ уйнинг Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Барак Обама ўртасидаги учрашуви Россия ташаббуси билан бўлаётгани ҳақидаги важи ҳақиқатга тўғри келмайди

Миржалол Қосимов “Бунёдкор”нинг бош мураббийи бўлиши мумкин>>

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Миржалол Қосимов “Бунёдкор” жамоасига қайтиши мумкин

Эроннинг олий диний етакчиси Маккадаги фожиаларда Саудия Арабистони ҳукуматини айблади>>

Эроннинг олий диний етакчиси Оятуллоҳ Али Ҳомайний Маккада Қурбон ҳайитининг биринчи куни содир бўлган фожиада Саудия Арабистони ҳукуматини айблади

Porsche бош директори Volkswagen’нинг янги раҳбари этиб тайинланди>>

Porsche компаниясининг бош директори Маттиас Мюллер Volkswagen’нинг янги раҳбари этиб тайинланди

1.5 млн кишига Россияга кириш ман қилинган>>

Россия федерал миграция хизмати қонунчиликни бузганликда айбланган 1.5 млн чет эл фуқаросига мамлакатга киришни тақиқлаб қўйди

ОАВ: Маккадаги фожиа сабаби Саудия шаҳзодасининг ташрифи бўлган>>

Саудия қироли Муҳаммад бин Салмоннинг ташрифи Маккада 717 кишининг ҳаётини олиб кетган тиқилинчликка сабаб бўлган бўлиши мумкин

Саудиялик шаҳзода АҚШда жинсий тажоввузда гумон қилиниб ҳибсга олинди>>

АҚШ полицияси саудиялик шаҳзода Мажид Абдулазиз Ал-Саудни жинсий зўравонликда гумон қилмоқда