Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:41 / 27.09.2015
4182
1 дақиқада ўқилади
Франция самолётлари ИШИДга қарши ҳарбий амалиётлар ўтказишга киришди
Франция Ҳарбий-Ҳаво кучлари Сурия ҳудудида ИШИД базаларига қарши илк ҳаво зарбаларини амалга оширди. Бу ҳақда Елисейдаги манбасига асосланиб, Рейтер хабар берган.
Французларнинг ИШИДга қарши коалицияга қўшилиши бундан 2 ҳафта муқаддам маълум бўлганди. Бу қарор ҳақида мамлакат президенти Франсуа Олланд расман маълум қилганди.