01:02 / 27.09.2015
6647

KUN.UZ дайжести: 26 сентябрда рўй берган энг асосий хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 26 сентябрь куни рўй берган энг асосий хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Абдулазиз Комилов: Ўзбекистон 2030 йилда ўртадан юқори ривожланган давлатлар қаторига киради>>

25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Бош Ассамблеяси 70-сессиясида чиқиш қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Пан Ги Мун билан учрашди>>

2015-йилнинг 25 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги бош қарорҳогида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди

Ўзбекистон автомобиль йўлларни тиклаш учун 2 млрд доллар жалб қилади>>

Яқин 3 йил ичида Ўзбекистонда 1,1 минг километр умумий фойдаланишга мўлжалланган автомобиль йўллари реконструкция қилинади

Тожикистон Бош прокуратураси: Назарзода ўз нияти учун 5 йил тайёргарлик кўрган>>

Тожикистон Мудофаа вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Абдухалим Назарзода ҳарбий исён учун 2010 йилдан бери тайёрланиб келган

Манба: АҚШ разведкаси Россия Сурияга авиазарбалар беришга тайёр деб ҳисобламоқда>>

АҚШ разведкасининг фикрича, Россия “исталган лаҳзада” Сурияга авиазарбалар беришни бошлашга тайёр

ОАВ: Россия қирувчи самолётлари Сурия устидан амалга ошираётган парвозларини яширмоқда>>

Номаълум бўлиб қолишни истаган АҚШ амалдори CNN телеканалига Сурия осмонида пайқалмаслик учун ўчирилган транспондерлар билан учаётган Россия қирувчи самолётлари кузатилганини айтди

АҚШ разведкаси Обамани Суриядаги Россия самолётлари тўлиқ тайёргарлик ҳолатида эканлигидан огоҳлантирди>>

Россиянинг Суриядаги самолётлари мамлакат президенти Башар Асаднинг душманлари позицияларига авиазарбалар беришга тўлиқ тайёргарлик ҳолатида турибди

Саудия Арабистони муфтийси: ҳажда тиқилинчнинг олдини олишнинг имкони йўқ эди>>

Саудия Арабистонининг олий муфтийси Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ал-Шайҳ 24 сентябрда ҳаж давомида юзага келган тиқилинчнинг олдини ҳеч ким ололмаган бўларди

Арманистон Озарбайжонни ўз ҳудудига ракета учирганликда айблади>>

Озарбайжон ҳудудидан учирилган ракета Арманистонга келиб тушиши натижасида 4 арман аскари ҳалок бўлган

Ҳажда тиқилинч оқибатида ҳалок бўлганлар сони 769 нафарга етди>>

Охирги маълумотларга кўра, Маккада ҳаж давомида юзага келган тиқилинч оқибатида ҳалок бўлган зиёратчилар сони 769 нафарга етди, жароҳатланганлар эса 934 нафарни ташкил қилди

Сингапурда ҳавонинг кучли ифлосланганлиги кузатилди>>

25 сентябрда Сингапур ҳукумати ҳавонинг рекорд даражадаги ифлосланганлиги сабабли маҳаллий мактабларни ёпиб қўйди. Ифлосланганлик даражаси максимал қийматдаги чегарадан – 320 бирликдан ошиб, мутахассислар томонидан “хавфли” деб баҳоланди

Манба: Россия, Сурия, Ироқ ва Эрон ИШИДга қарши кураш доирасида ахборот маркази ташкил қилди>>

Россия, Сурия, Ироқ ва Эрон ИШИД жангариларининг ҳаракатлари тўғрисида ўзаро алоқада бўлиб туриш учун ахборот маркази ташкил қилган

Бангкок терактини ижро этиш бўйича асосий гумондор айбига иқрор бўлди>>

Таиланд ҳукумати 17 август куни Бангкок шаҳрида амалга оширилган терактга алоқадорликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган хорижлик шахс терактни ижро этгани тасдиқлангани ҳақида маълум қилди

Месси “Лас-Пальмас”га қарши учрашувда олган жароҳати туфайли 7-8 ҳафта ўтказиб юборадиган бўлди>>

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Испания Примераси 6-туридан ўрин олган “Лас-Пальмас”га қарши учрашувда тизза пайидан жароҳат олди ва учрашувнинг 10-дақиқасида алмаштирилди

“Манчестер Юнайтед” Англия чемпионатида етакчиликни қўлга олди>>

Англия Премьер-лигасининг 7-турида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида 3:0 ҳисобида “Сандерленд”ни мағлуб этди. Луи ван гал шогирдлари ушбу ғалабалари ва “Манчестер Сити”нинг “Тоттенхэм”дан мағлубиятга учраши эвазига чемпионатда етакчиликни қўлга олдилар

Top