23:18 / 27.09.2015
4634

Лукашенко: собиқ иттифоқ парчалангандан кейин йўқотилган мувозанатни тиклашга муваффақ бўлинмади

Собиқ иттифоқ парчалангандан кейин йўқотилган кучлар мувозанатини ҳанузгача тиклашга муваффақ бўлинмади, деб айтди Беларусь президенти Александр Лукашенко БМТнинг глобал ривожланиш бўйича саммитида.

“Афсуски, жаҳон саммитга охирги 30 йил давомида кузатилмаган тарқоқ ва ажралган ҳолда келди”, деб айтди Лукашенко БМТ Бош ассамблеяси минбаридан.

“Глобал таҳдидлар ўсиши муносиб жавоб олмаётгани ачинарлидир. Биз Собиқ иттифоқ парчалангандан кейин йўқотилган мувозанатни ҳанузгача тиклашга муваффақ бўлмадик. Дунёда кучлар мувозанати, тинчлик, барқарорлик йўқ. Бу тизимли инқироздир”, деб таъкидлаб ўтди Лукашенко.

Top