10:29 / 27.09.2015
2566

Малайзия ривожланаётган давлатлар учун 200 млн долларга яқин ёрдам маблағи ажратади

Малайзия ҳукумати ривожланаётган давлатларга ёрдам дастури асосида 200 млн долларга яқин маблағ сарфлайди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Нажиб Раззоқ БМТ доирасидаги Жануб-Жануб лойиҳаси бўйича учрашувда саволларга жавоб бериш чоғида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Малайзия даромади юқори бўлган жамиятлар пайдо бўлиши учун ёрдам кўрсатишга тайёр.

Малайзия бош вазири бошқа давлатларни ҳам "Жануб-Жануб" дастурининг амалга оширилишида ёрдам кўрсатишга чақирган.

"Жануби-шарқий Осиё давлатлари Ассоциацияси (АСЕАН) вакили сифатид Малайзия бу уюшманинг таркибидаги "Жануб-Жануб" лойиҳаси амалга ошишида фаол ҳаракат қилади", деб қўшимча қилди бош вазир.

Top