11:55 / 27.09.2015
2965

Сан-Паулудаги футбол ўйингоҳида камбағаллар учун оммавий никоҳ маросими ўтказилди

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги футбол ўйингоҳида камбағалларнинг тўйи ўтказиб берилди. Бу маросимда 400 жуфтлик никоҳдан ўтди. Бу ҳақда "Русская служба новостей" хабар берган.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, бу маросимда анча йиллардан буён бирга яшаб келган ва ҳатто фарзанд кўришга улгурган ёшлар ҳам иштирок этишган.

Бундай оммавий никоҳ маросимлари Бразилияда 9 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.

Бу имтиёздан фойдаланишнинг асосий шарти бу оиланинг ойлик даромади камида 1000 долларлиги учун кафолат бўлиши керак. Ўз навбатида бу имтиёздан фойдаланиш учун жуфтликлардан пул талаб қилинмайди ва уларга маросим якунида никоҳдан ўтганлик тўғрисида шаҳодатнома берилади.

Бундай маросимлар бундан олдин 8 марта мамлакатнинг турли шаҳарларида ташкил қилинган. Ўтган йили бундай маросим Рио-де-Жанейро шаҳридаги "Мараканазинью" майдонида ўтказилганди ва унда 2 мингга яқин жуфтлик оила қурганди. Шунингдек, ўйингоҳга ёшларнинг қариндошлари бўлган 12 минг атрофидаги киши ташриф буюрган.

Top