00:44 / 27.09.2015
2879

Хитой 2030 йилгача ривожланаётган давлатларга 12 млрд доллар ажратишни режалаштирмоқда

Хитой раиси Си Цзиньпин ривожланаётган давлатларга кўмак берувчи жамғарма яратилишини эълон қилди, дастлабки маблағлар 2 млрд долларни ташкил қилади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.     

“Хитой 2030 йилгача кам ривожланган давлатларга инвестицияларни 12 млрд долларгача етказиш учун маблағларни оширишни давом эттиради”, деб айтди Си Цзиньпин БМТнинг барқарор ривожланиш бўйича саммитида.

Си Цзиньпин Хитой ривожланаётган давлатлар ҳамда тўлиқ қуруқлик билан ўралган ёки кичкина орол давлатларга ёрдам беришини қўшимча қилди.

Top