22:31 / 28.09.2015
2420

Ҳиндистонда қайиқ 300 йўловчиси билан ағдарилди, 50 киши изсиз ғойиб бўлди

Hindustan Times нашрининг хабар беришича, Ҳиндистоннинг шимоли-шарқида жойлашган Ассам штатидаги дарёда ҳаддан ташқари кўп йўловчи олган қайиқнинг ағдарилиши натижасида 50 киши изсиз йўқолди.

Воқеа Калоха дарёсида бортида 250 нафардан 300 нафаргача одам ортиб олган моторли қайиқнинг мотори ўчиб, кўприкнинг устунига бориб урилгач, содир бўлган.

Гувахата штати марказидан 50 км масофда содир бўлган фалокат жойида қутқарувчилар яраланганлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини қидиришмоқда.

Нашрнинг аниқлашича, бундай қайиқ 100 нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, ҳеч қандай назорат йўқлиги сабабли қайиқ эгалари 250 дан 300 нафаргача йўловчи олишмоқда.

Top