15:28 / 28.09.2015
3188

NASA “Энг яхши қизил Ой” фотосуратлари танловини эълон қилди

Америка аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги 28 сентябрга ўтар тунда олинган “қизил супер Ой” фотосуратлар танловини эълон қилди, ғолиб тасвир NASA сайтининг бош саҳифасидан ўрин олади, дея хабар берди агентлик матбуот хизмати.

Бунинг учун ҳаваскорлардан олган суратини NASAнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаштириши талаб қилинади.

Бу ерда сайт учун махсус баҳолаш тизими ишга туширилди. Танлов қоидасига кўра, ҳар бир фойдаланувчи битта суратни жойлаштириши ва бир маротаба овоз бериши мумкин.

Супер Ой, бу – Ер ва Ойнинг максимал яқинлашиш вақти бўлиб, бу пайтда Ой одатдагидан 14 фоизга йирикроқ кўринади. Шу куннинг ўзидаёқ Ер Қуёш ва Ой ўртасидан ўтади, бунинг натижасида ой тутилиши ҳам кузатилди.

Энг охирги марта бундай ҳодиса 33 йил муқаддам, 1982 йилда рўй берган бўлса, навбатдагиси 2033 йилда кўзга ташланади.

Top