18:07 / 28.09.2015
4737

Толибон Қундуз шаҳар майдонига ўз байроғини ўрнатди

Толибон ҳаракати жангарилари Афғонистон шимолидаги туманларга ҳужум қилишда давом этмоқда. Бу ҳақда ToloNews телеканали хабар берди.

Айтилишича, якшанба тунида Қундуз шаҳрига ҳужумларни бошлаган. Айни пайтда улар шаҳардаги бир қанча давлат ташкилотлари биноларини эгаллагани айтилмоқда.
Reuters агентлигининг хабар қилишича, жангарилар Қундуз марказида ўз байроқларини ўрнатишга муваффақ бўлишган.

Тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4 кишига, жабрланганлар сони 47 кишига етди. Ҳукумат қўшинлари 20 нафар жангарини йўқ қилгани айтилмоқда. Шу билан бирга, махсус отряднинг 4 нафар ходими жароҳат олган.
Тасдиқланмаган ахборотга кўра, жангариларнинг ҳаракатлари туфайли Қундуздан БМТ миссияси ишчилари эвакуация қилинган.

Top