23:28 / 28.09.2015
3676

WSJ: Ироқ Россияга разведка парвозларини амалга оширишга рухсат берди

Ироқ Россиянинг ўз ҳудудида разведка парвозларини амалга ошириш борасидаги сўровини қондирди. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзади.

Таъкидланишича, бундан мақсад ИШИД жангарилари ҳақида етарлича маълумот олишдир.

Бу ҳақда Ироқ мудофаа вазири матбуот котиби маълум қилган.
Ироқ бош вазири Нури ал-Малики аввал хабар берганидек, расмий Бағдод ИШИДга қарши курашиш мақсадида бир қанча давлатлар, жумладан, Россия, Сурия ва Эрон билан разведка маълумотлари айирбошлашни амалга ошириб келмоқда.

Top