14:55 / 28.09.2015
1746

Япония суриялик муҳожирларга 810 млн доллар ажратмоқчи

Япония ҳукумати Сурия ва ироқлик қочқинлар учун давлат бюджетидан 810 млн доллар ажратишга тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар берди Reuters агентлиги NHK телеканали маълумотларига асосланган ҳолда.

Япония бош вазири Синдзо Абэ бу ҳақда 30 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясида эълон қилиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, мамлакат ҳукумати ҳозирча миграцион қонунчиликни юмшатмоқчи эмас. Ўтган йили Япониядан бошпана сўраган 5 минг кишидан фақат 11 нафаригина қабул қилинган.

Top