16:32 / 28.09.2015
2464

Япониянинг энг кекса аёли 115 ёшида вафот этди

Япониянинг энг кекса аёли 115 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Kyodo нашри мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб хабар тарқатмоқда.

Манбанинг ёзишича, аёлнинг исми унинг оила аъзолари илтимосига биноан сирлигича қолдирилган.

У дунёда энг узоқ кўрган расмий фуқаро саналмоқда. Марҳумдан кейин эндиликда бу номга Наби Тадзимани эга чиқмоқда. 1900 йилнинг 4 августида таваллуд топган Тадзима Кагосимада истиқомат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ўзбекистонлик 134 ёшли Тўти Юсупова ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабарлар тарқатилган, бироқ номаълум сабабларга кўра бу рекорд сифатида қайд этилмаганди.

Top