09:35 / 29.09.2015
3089

Кўкрак саратонига қарши кураш акцияси доирасида Эйфель минораси пушти рангга бўялди

Сут безлари саратонига қарши кураш акцияси доирасида Эйфель минораси пушти ранг прожекторлар билан ёритилди, деб хабар беради France Soir газетаси.
Бундан ташқари, минорада саратонга қарши кураш халқаро дастури рамзи бўлмиш пушти ранг тасма пайдо бўлди.
Айтилишича, бу Францияда “Пушти ранг октябрь” акциясининг бошланиши бўлди. Акция 20 йилдан буён ўтказилиб келинади.

Top