09:48 / 29.09.2015
2766

Манба: Обама ва Путин Сурия бўйича ҳарбий музокаралар олиб боришга тайёр

Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ҳамда Барак Обама икки мамлакатнинг ҳарбий вазирликлари ўртасида музокаралар олиб бориш зарурияти тўғрисидаги келишувга эришишди.  Бу ҳақда Reuters агентлиги Америка ҳукуматидаги ахборот манбасига асосланиб хабар берди.

Музокараларнинг асосий мақсади – Сурияда Россия ҳарбийлари мавжуд бўлган тақдирда, улар ва халқаро коалиция ўртасидаги эҳтимолий можаролардан қочишдан иборат.

Шунингдек, ахборот манбасининг сўзларига кўра, президентлар Сурия сиёсий масаласининг ечимлари борасидаги вариантларни ўрганишга келишиб олишди, бироқ бўлғуси президентликка Башар Асад номзоди борасида бир тўхтамга кела олишмади.

Аввалроқ эса Путин Барак Обама билан учрашувда Россиянинг Суриядаги авиазарбаларда иштирок этишини инкор этмаганди.

Top