09:09 / 29.09.2015
3050

МАР президенти мамлакатдаги тартибсизликлар сабабли БМТ Бош ассамблеясини тарк этмоқда

Марказий Африка Республикаси президенти Катрин Самба-Панза мамлакат пойтахти Бангида авж олган тартибсизликлар сабабли БМТ Бош ассамблеясини тарк этмоқда.

Аввалроқ Бангидаги тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 42 нафарга етгани ҳамда пойтахтдаги қамоқхонадан 500 дан кўпроқ маҳбус қочиб кетгани маълум қилинганди.

Бангида мусулмон ва насроний аҳоли ўртасида тўқнашувлар юз бермоқда.

Top