15:45 / 29.09.2015
12342

Озода Нурсаидова "Uzbek Idol" шоуси лойиҳасини бошламоқда

Бир мунча вақт катта ижодий лойиҳаларда кўриниш бермаган хонанда Озода Нурсаидова янги лойиҳа устида иш олиб бормоқда.

Шу мақсадда у жиддий парҳез тутиб, сезиларли даражада вазн йўқотган.

"Мана сизга озиш дегани! Наҳотки шу Озода Нурсаидова бўлса? Озодани тўйларда кўрганлар танишмаяпти. У ёшаргандан ёшармоқда", дея хитоб қилади sayyod.com блоги муаллифи Сардор Комилов.

У хонанданинг "қушдай енгиллик билан ижодий жангга киришаётгани" ҳақида ёзади.

Маълум қилинишича, Озода Нурсаидова шундай куч билан нафақат ўз ижодини ривожлантиради, балки "Uzbek Idol" лойиҳаси орқали бутун республика бўйлаб ҳақиқий истеъдодларни йиғиб, уларнинг ўзларини намойиш этишлари бўйича иш олиб боради.

Жорий йилнинг октябридан бошланадиган шоу кастинги Тошкент, Фарғона, Самарқанд ҳамда Хоразмда бўлиб ўтиши ва ушбу жараёнда хонанданинг ўзи ҳам иштирок этиши айтилган.

Маълум қилинишича, танлаб олинган 10 нафар иқтидор билан лойиҳа сифатида махсус дастур асосида ижод жараёни олиб борилади.

Энг охирги босқичда саралаб олиб қолинган 3 нафар иқтидорга профессионал студияда муаллифлик қўшиқларидан ташкил топган мусиқий альбом ёзиб бериш имкони берилади.

1-ўрин соҳиби эса Озоданинг шогирди сифатида эълон қилиб, сунъий йўлдош телеканалларида унинг клиплари берилишида ёрдам кўрсатилиши ваъда қилинган.

Иштирок этмоқчи бўлган иқтидорлар учун талаблар ва иштирок этишга ёзилиш тартиблари ҳақида бироз кейинроқ хабар қилинади.

Top