Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 11:31 / 29.09.2015
5729
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси туя билан тўқнашувда ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Манғишлоқ вилоятидаги Четма-Жингилли автотрассасида Daewoo Nexia автомашинаси туя билан тўқнашиб кетди.
Қозоғистон йўл-патруль полицияси ходимларининг маълум қилишича, машина ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси бўлган 51 ёшли Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир йўловчи оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган, деб хабар берди "lada.kz" нашри.