Жаҳон | 08:47 / 30.09.2015
5363
1 дақиқада ўқилади

Порошенко: ЕИ Украинасиз омон қолмайди

Украина президенти Пётр Порошенко унинг мамлакати Европа Иттифоқига қўшилиши зарурлигини яна бир бора айтиб ўтди.

“Европа миллати Украинани қабул қилишга тайёрми, йўқми, бунинг аҳамияти йўқ. Мен шуни эътироф этаманки, Европа Иттифоқи Украинасиз омон қолмайди. Демократик Украина ЕИда бўлиши керак. Мен оптимистман, орзуим амалга ошади”, - деди у Нью-Йоркда Колумбия университети талабалари билан ўтказган учрашуви чоғида.