12:04 / 30.09.2015
1854

Хитойда акциялар савдоси билан ноқонуний шуғулланаётганлар жаримага тортила бошланди

Хитойда фонд бозорини барқарорлаштириш кампанияси доирасида “акциялар билан ноқонуний савдо қилиш” учун жарималар белгиланиши бошланди.
Бир неча ҳолатлар бўйича қонунбузарлар умумий қийматда 28,42 миллион юан (4,4 млн доллар)лик жарималарга тортилди, дея хабар берди “Чжунго синьвэнь ван” ахборот портали.

Қимматли қоғозлар бўйича давлат қўмитаси бундан аввалроқ “фонд бозорларидаги тебранишларни кучсизлантириш бўйича чораларни кучайтириш доирасида ортиқча таклифлар келгусида котировкаларни тушириб юбориши мумкинлиги учун йирик акциядорларга ўз активларини июль-декабрь ойларида сотувга қўйишни тақиқлаган эди”.

Қўмита хабарига кўра, тўрт нафар жисмоний, беш юридик ва саккиз юқори лавозимли шахс мазкур буйруқни айланиб ўтишга ҳаракат қилган.
“Уларнинг ҳаракати бозордаги тартибга жиддий таъсир кўрсатди ва инвесторларнинг ишончига юқори даражада путур етказди”, - деди қўмита вакили.

Top