22:19 / 30.09.2015
3146

Хитойдаги давомли портлашлар натижасида 50 нафардан ортиқ киши жабрланди

Хитой полицияси 30 сентябрь кунининг иккинчи ярмида мамлакат жанубидаги Гуанси тумани ҳудудида рўй берган давомли портлашлар теракт сифатида баҳоланмаслигини маълум қилган. Бу ҳақда Синьхуа хабар берди.

Охирги маълумотларга кўра, ушбу портлашлар оқибатида 7 киши ҳалок бўлган ва 50 нафардан ортиқ киши жароҳатланган.

Бундан олдинроқ, Гуанси-Чжуан автоном тумани (Хитой жануби)даги Лючжоу шаҳар округи Лючэн уездида содир бўлган кетма-кет портлашлар натижасида ҳаётдан кўз юмганлар сони олти нафарга етгани хабар қилинганди.

Бу портлашлар тезкор етказиб бериш посилкаларига ўрнатилган 15та портловчи қурилманинг ҳаракатга келиши туфайли юз берган. Натижада йўл ёқасидаги бино жиддий равишда зарарланган.

Top