Эрон қуролли кучлари ҳарбий тайёргарлик даражасини ошириши ва ташқи ҳужумга шай бўлиши керак. Бу ҳақда Эроннинг диний етакчиси Али Ҳаменеий баёнот берди.
“Қуролли кучлар ҳарбий тайёргарлик даражасини зудлик билан кўтариши лозим, токи рақиб бизга ҳужум қилишни ҳатто ўйламасин”, - унинг сўзларини келтиради ISNA агентлиги.