21:45 / 01.10.2015
5033

Непалда ёқилғи инқирози сабаб оддий одамларга бензин сотиш тақиқланди

Непалда юз бериши мумкин бўлган эҳтимолий ёқилғи тақчиллиги юз бериши эҳтимолидан оддий одамларга бензин ва дизель ёқилғилари савдосини тақиқлаб қўйди.

Бу ҳақда мамлакат нефть компанияси Nepal Oil Corp вакили Дипак Барал маълумотига асосланиб, Kyodo япон агентлиги хабар беради.

"Биз барча автомобилларга ёқилғи қўйиш ҳолатида эмасмиз. Хусусий автомобиль эгаларига пайшанбадан бошлаб, ёқилғи берилмайди”, - деди у.

Илгари маълум қилинганидек, Непалда қабул қилинган янги конституцияга мувофиқ Ҳиндистон ва Непал чегарасида 4 мингга яқин юк машиналари йиғилиб қолганди.

Top