00:06 / 01.10.2015
3549

ОАВ: сентябрь ойида Германияга қарийб 280 минг муҳожир келди

Германия ҳудудига 2015 йил сентябрь ойининг ўзидаёқ 270-280 мингга яқин муҳожир келди. Бу ҳақда AFP агентлиги маълум қилди.

Бавария федерал ери ички ишлар вазири Йоахим Херманн бу миқдор бутун 2014 йилдаги кўрсаткичдан 2 баробар кўпроқни ташкил қилишини маълум қилди.

Аввалроқ Германияда 290 мингга яқин рўйхатдан ўтмаган қочқин борлиги маълум қилинганди. Бундай маълумотларни Миграция ва қочқинлар масалалалари бошқармаси президенти Франк-Юрген Вайзе келтириб ўтди.

Вайзенинг айтишича, Германия ҳукумати ҳанузгача мамлакатга қанча муҳожир келгани, улар қаерларда жойлашгани, қандай тақсимлангани ҳақида аниқ тасаввурга эга эмас.

Top