11:22 / 01.10.2015
4896

Тожикистонда Назарзоданинг тарафдорларига қарши амалиётлар давом эттирилмоқда

Тожикистон ҳарбийлари марҳум исёнчи генерал Абдуҳалим Назарзоданинг тарафдорларини йўқ қилиш операцияларини давом эттирмоқда.

"Назарзода гуруҳида бўлган 2 нафар террорист Душанбе шаҳрига 20 км масофадаги Симиганча ҳудудида ўлдирилди", дея маълум қилинган Тожикистон ИИВ сайтида.

Бироз олдинроқ, 4 сентябрь куни генерал Назарзода томонидан амалга оширилган давлат тўнтарилишига уринишга Тожикистон Ислом уйониш партиясининг алоқадорлига аниқланиб, партиянинг мамлакат ҳудудида фаолият кўрсатиши тақиқлаб қўйилганди.

Top