Жаҳон | 15:43 / 01.10.2015
7547
1 дақиқада ўқилади

"Толибон" Қундуз шаҳри Афғонистон томонидан озод қилингани ҳақидаги хабарни инкор қилди

"Толибон" жангарилари вакили Забиҳулло Муджоҳид Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳри ҳали ҳам толибонлар назорати остида қолаётгани ҳақида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, "Толибон" байроғи ҳали ҳам Қундуз шаҳрида ҳилпираб турибди.

Бироз олдинроқ, Афғонистон ИИВ вакили Сиддиқ Сиддиқий Қундуз шаҳри жангарилардан озод қилингани тўғрисида ахборот берганди.