15:54 / 01.10.2015
4286

Хитой жанубидаги портлаш тафсилотлари аниқланди

Синьхуа нашрида хабар берилишича, 30 сентябрь кунининг иккинчи ярмида Хитой жанубидаги Лючжоу шаҳрида юз берган портлашлар почта жўнатмаси орқали олиб кетилаётган 17та портловчи қурилмаларнинг ҳаракатга келиши оқибатида юз берган.

Ушбу ҳодиса шаҳар марказида содир бўлган ва бу портлашлар шифохона, шаҳар бозори, савдо мажмуаси, автобус станцияси, ҳокимият биноси, қамоқхона ва амалдорлар ётоқхонасига таъсир қилган.

Эслатиб ўтамиз, бу ҳодиса туфайли 7 киши ҳалок бўлган ва 50 нафардан ортиқ киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

Top