23:51 / 02.10.2015
8721

Голландиялик ўлган ҳайвонларни дронга айлантиряпти

Голландиялик Барт Янсен ўлган турли хайвонлардан квадрокоптерлар ясайди. 2012 йилда ўлган мушукдан ясаган учиш аппарати тасвирланган видеони интернетга қўйгач, унинг номи тилларга кўчди. Бу ҳақда Business Insider хабар беради.

Хаммаси 2012 йилда унинг мушуги Орвиллани машина уриб юборгач бошланди. 37 ёшли Янсен мушугини шунчаки кўмиб юбориш у учун уят ҳисоблаб, ундан дрон ясади. У ҳайвоннинг ўлган жасадидан макет ясади, электроника ишлари билан эса муҳандис Арьен Белтман шуғулланди.

2013 йилда ихтирочи ҳайвонлардан фойдаланган ҳолда янги лойиҳасини тақдим этди. Фермалардан бирида ўлиб ётган туяқушни кўриб қолди ва ўзининг навбатдаги учар аппаратини ясашда ундан фойдаланди. Икки ойдан кейин туяқуш-квадрокоптер тайёр бўлди.

Ҳозирда голландиялик сигирдан дрон ясашни режалаштиряпти. Унинг айтишича, унга одам ўтириб учса ҳам бўлади.

Top