23:04 / 02.10.2015
5574

Олланд Путин билан Сурия масаласида гаплашиб олди

2 октябрь, жума куни Франция президенти Франсуа Олланд “Норманд тўртлиги” доирасида Россия президенти Владимир Путин билан Сурия масаласида гаплашиб олди. Бу ҳақда Олланд атрофидаги манбаларга таяниб, Reuters ва dpa хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Путин ва Олланд Франция томонидан илгари сурилган Сурия масаласида Россия билан ҳамкорлик қилишнинг уч шарти бўйича суҳбатлашишган.
Расмий Парижнинг истаги бўйича, зарбалар фақатгина ИШИД ва “Ал Қоида” гуруҳларига қаратилиши керак. Бошқа гуруҳларга зарба берилмайди, тинч аҳоли хавфсизлиги таъминланади ва Башар Асадни ҳокимият тепасидан кетказишни ўтиш жараёни бошланади.
Учрашув Путин ва Германия канцлери ва Украина президенти Пётр Порошенко учрашувларидан сўнг бўлиб ўтди ва бир соат давом этди.

Top