09:34 / 02.10.2015
5188

Қозоғистонда ҳар минг кишига 252 автомобиль тўғри келмоқда

Бугунги кунда Қозоғистонда ҳар минг кишига 252 автомобиль тўғри келмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти ҳузуридаги марказий коммуникациялар хизматининг сайтида жойлаштирилган материалда айтилди.
Таъкидланишича, Қозоғистон автомобиллар сотилиши бўйича дунёнинг кучли 50 давлати қаторига киради.
PricewaterhouseCoopers автомобиль ва логистика соҳалари консультация маркази директори Шалқар Нуртилововнинг Қозоғистон машинасозларининг учинчи форумида таъкидлаб ўтишича, мамлакатда машиналарнинг ўртача ёши 12 ёшни ташкил қилади. Янги автомобиллар кўпайиши динамикаси кузатиб борилмоқда.

Top