21:56 / 02.10.2015
4578

Сандра Буллок қиз асраб олди

Актриса Сандра Буллок қиз асраб олди.Бу ҳақда HollywoodLife ёзиб ўтди. Жараённинг юридик томони ҳал этилган. Исми хали қўйилмаган эмизакли бола 51 ёшли актрисанинг Калифорния штатидаги Лос-Анжелесдаги уйига борди.

Нашриётнинг маълум қилишича, Буллок бола асраб олишни аввалдан ўйлаб юрган эди. Аммо у бу ишни “яхши инсон, яхши эркак билан амалга оширмоқчи бўлган”. Маълумот берувчининг маълум қилишича, Сандра ҳозирги бойфренди Брайан Рэндолл билан алоқалари мустаҳкам ва жиддий бўлгани учун бола асраб олишга қарор қилган.

HollywoodLife нашрининг эслатишича, бу бола Буллок асраб олган иккинчи фарзанддир. Унинг биологик болалари йўқ. Юлдуз беш ёшли ўғли Луиснинг тарбияси билан шуғулланади. У уни собиқ эри, таниқли телебошловчи Жесси Жеймс билан бирга 2010 йилда боқиб олган эди. Ўша йилда улар ажрашишган ва Буллок ўғлини ёлғиз ўзи тарбиялаб келмоқда

Top