10:18 / 02.10.2015
6666

"Толибон" Афғонистон ҳудудида АҚШ самолётини уриб туширганини тан олди

"Толибон" жангарилари 1 октябрь куни Афғонистоннинг шарқида АҚШнинг Lockheed C-130 Hercules русумли ҳарбий-транспорт самолёти фалокатга учраши бўйича маъсулиятни ўз зиммасига олди.

Agence France-Presse хабарига кўра толибонлар ушбу самолётни уриб туширган.

Ушбу самолёт бортида 11 киши бўлган. Шундан 6 нафари ҳарбий ва 5 нафари оддий фуқаро бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, самолёт ерга қулаши оқибатида уч нафар афғон ҳалок бўлган.

Ўз навбатида Пентагонлагилар самолётнинг уриб туширилгани ҳақидаги маълумотларни рад этмоқда.

Бундан олдинроқ, Жалолобод аэропортида АҚШга тегишли самолёт ҳалокатга учраши туфайли 14 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Top