Жаҳон | 10:17 / 03.10.2015
4791
1 дақиқада ўқилади

Ярим йил ичида Ўзбекистонга 1 млн чет эллик меҳмон ташриф буюрди

2015 йилнинг биринчи ярми мобайнида Ўзбекистонда 900 минг турист бўлди. Бу ўтган йил шу даври кўрсаткичларидан 7 фоизга кўпроқдир.
Sputnik агентлигининг “Ўзбектуризм”даги манбаларига таяниб ёзишича, туристик хизматлар экспорти ҳажми 13 фоизга ошиб, 550 млн долларга етган.